Линклар

logo-print

Эрон атом станцияси яқин фурсатда ишга тушади


Россия Атом энергияси агентлиги раҳбари Сергей Кириенко Бушеҳр шаҳрида россиялик мутахассислар ёрдамида қурилаётган биринчи Эрон атом станциясининг август ойида фойдаланишга топширилишини билдирди.

Кириенко¸ Эронга нисбатан янги санкциялар жорий этилиши ёки жорий этилмаслигидан қатъий назар¸ атом станцияси режада белгиланганидек ишга туширилишини урғулади.

Куни-кеча БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси Теҳронни уранни бойитиш ишларини тўхтатишга мажбур қилиш учун Эронга қарши янги санкциялар қўллашни назарда тутган резолюция лойиҳаси хусусида келишувга эришди.
XS
SM
MD
LG