Линклар

Бакиев зўравонликларга алоқаси йўқлигини таъкидлади


Ҳокимиятдан четлатилган собиқ президент Қурмонбек Бакиев 20 май куни Озодлик мухбири билан суҳбатда Қирғизистондаги жорий тартибсизликларни молия билан таъминлаётганини инкор қилди.

- Укаларимнинг ҳаммасига қарши жиноий иш очилган. Улар яшириниб юришга мажбур бўлмоқда. Улар бир-бирлари билан мулоқот қила олмаяпти. Сиз бўлсангиз, исён кўратиш учун пул тарқатаётганликлари ҳақида гапиряпсиз. Қандай қилиб улар бундай қила олади? Бу нотўғри. Бу ёлғон, деди Қурмонбек Бакиев.

Унинг фикрича, мамлакатда давом этаётган тартибсизликлар муваққат ҳукумат фаолиятидан норози одамлар ишидир.
XS
SM
MD
LG