Линклар

Руслан Чагаев 22 май куни яна жангга чиқади

  • Ҳурмат Бобожон

Руслан Чагаев янги жангга ўз командаси билан жиддий ҳозирлик кўрди.

Руслан Чагаев янги жангга ўз командаси билан жиддий ҳозирлик кўрди.

Мазкур жанг арафасида Ростокда ўтказилган матбуот анжуманида Руслан Чагаев рақиби Кали Миҳан билан олишувни интиқлик билан кутаётгани ва ўзининг ғолиб бўлишига ишонаëтганини билдирди.


Ўзбекистонлик боксчи Руслан Чагаев WBA версияси бўйича оғир вазндаги жаҳон чемпиони унвонига даъвогарлик ҳуқуқини қайта қўлга киритиш учун шанба куни Германиянинг Росток шаҳрида австралиялик Кали Миҳан билан рингга чиқади.

Жанг арафасида Ростокда ўтказилган матбуот анжуманида Чагаев Миҳан билан жангни интиқлик билан кутаётгани ва албатта¸ ғолиб бўлишига ишонишини айтди. "Нимага қодирлигимни, Худо хоҳласа¸ рингда кўрсатаман", деди Руслан Чагаев.

Кали Миҳан Руслан Чегаевдан етти ёш катта. WBA версияси рейтингида Миҳан иккинчи, Руслан Чагаев эса учинчи ўринда.

Австралиялик боксчи ўтмишда 38 жанг ўтказиб 35тасида ғолиб чиққан бўлса, андижонлик Руслан Чагаев ҳисобида 25та ғалаба ва битта мағлубият қайд этилган.

Бир пайтлар чемпион бўлган Кали Миҳан ҳам чемпионлик камарини қайтариб олишга жиддий бел боғлаган.

- Русланни жуда ҳурмат қиламан, лекин шунга қарамай мен у билан жангни ютишим керак ва буни уддасидан чиқаман, деди австралиялик боксчи.

Ростокдаги жангда ким ғолиб келса унинг навбатдаги рақиби британиялик чемпион Дэвид Ҳэй бўлиши билдирилган.

Ҳар икки қўли билан кучли зарба беришга қодир бўлгани учун Руслан Чагаев профессионал бокс оламида "Оқ Тайсон" лақабини олган.

Озодлик билан суҳбатда Руслан Чагаев Ўзбекистон фуқаролигидан воз кечмагани ва австралиялик Кали Миҳан билан бўлажак жангда ўзбек байроғи остида рингга тушишини билдирди.

2009 йил июн ойида Чагаев украиналик Владимир Кличкога жангни ютқазиши ортидан чемпионлик унвонидан маҳрум қилинган эди.

Руслан Чагаев чемпионлик камарини ҳимоя қилиш учун аслида россиялик боксчи Николай Валуев билан рингга тушиши керак эди.

2008 йилда Чагаев "Рус деви" лақабли Валуевни бир марта енгган ҳам.

Бироқ Бокс федерациясининг тиббий талабларига жавоб бера олмагани, жумладан ўзбек боксчиси қонида ҳепатит вируси аниқлангани сабаб, бу жанг учрашувга саноқли кунлар қолганда бекор қилинганди.

Русланнинг Николай Валуев билан жанглари сурилавергач WBA томонидан у "танаффусдаги чемпион" деб ҳам эълон қилинди.

Кейинчалик Чагаевга чемпионлик камарини сақлаб қолиш учун рингга тушиши лозимлиги айтилди ва у "Темир қўл" лақабли украиналик Кличконинг у билан жанг қилиш таклифини қабул қилганди.

Озодлик мухбири Руслан Чагаевнинг бўлажак жанггини бевосита Ростокдан¸ ринг ëнидан руиб кузатади. Марҳамат¸ бу жанг тафсилотларини Озодлик билан бирга кузатинг.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG