Линклар

BP кўрфазга кўпроқ нефт оқаётганини тан олди


"British Petroleum" ширкати Мексика кўрфазида ёрилган қувуридан денгизга аввал эълон қилинганидан кўп миқдорда нефт сизиб чиқаётганини тан олди.

20 апрел куни ширкатининг нефт қувурида портлаш рўй бериши оқибатида АҚШнинг Мексика кўрфазидаги қирғоқларини баҳайбат нефт доғлари қоплаган эди.

Аввалроқ "British Petroleum" вакиллари қувур тешигидан кунига 5000 баррел нефт сувга сизиб чиқаётганини билдиришган эди. Аммо мустақил экспертлар денгизга оқаётган нефт ҳажми бундан ўн баравар кўп бўлишини айтмоқда.

АҚШ ҳукумати "British Petroleum"га хат йўллаб, ширкатни фаолияти ҳақида очиқ бўлишга чақирди.
XS
SM
MD
LG