Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:55

Покистон "YouTube"га тўсиқ ўрнатди


Покистон ҳукумати YouTube, Facebook каби қатор интернет сайтларга тўсиқ ўрнатди. Мамлакат расмийлари бу веб саҳифаларни динни таҳқирловчи материалларни жойлаштиришда айбламоқда.

Жумладан, Facebook сайтига тўсиқ ўрнатилишига чоршанба мазкур тармоқда Муҳаммад пайғамбарни ҳажв қилувчи суратларни тарқатувчи гуруҳнинг пайдо бўлгани туртки бўлди.

Эндиликда, бу рўйхатга YouTube ва Wikipedia сайтининг инглиз тилидаги саҳифаси ҳам қўшилди. Покистон телекоммуникация вазирлиги расмийларига кўра, YouTubeда динни таҳқирловчи материаллар сони ортиб бораётгани учун уни ёпиш ҳақида қарор берилган.

Исломобод расмийлари¸ агар бу ҳолат бошқа сайтларда ҳам такрорланса, уларни ҳам ёпиш ҳақида огоҳлантирди.

Ҳисоб-китобларга кўра, покистонлик интернет фойдаланувчиларининг 25 фоизи YouTube, Facebook сайтларига кириб туради.
XS
SM
MD
LG