Линклар

АҚШ Сенати янги қонун лойиҳасини маъқуллади


АҚШ Сенати мамлакат молия тизимини қайта ислоҳ қилишга оид президент Барак Обама томонидан тақдим қилинган қонун лойиҳасини маъқуллади.

Хабарларга кўра, 98 сенатордан 59 нафари янги ислоҳотлар учун овоз берган, 39 нафар сенатор эса ушбу қонун лойиҳасига қарши чиққан.

Янги ҳужжатда 2008 йилда рўй берган иқтисодий бўхронни қайтарилмаслиги олдини олиш ва мамлакат солиқ тўловчиларини ҳимоя қилиш назарда тутилган.

Эндиликда Сенат маъқуллаган ҳужжат Намояндалар палатаси томонидан қабул қилинган қонун лойиҳаси билан мувофиқлаштирилади ва имзо қўйиш учун президент Барак Обамага юборилади.

XS
SM
MD
LG