Линклар

logo-print

ЕИ Молия вазирлари Брюсселда йиғин ўтказмоқда


ЕИ Молия вазирлари бугун Брюсселда учрашиб евроҳудудини барқарорлаштириш ва Греция юзланаётган жиддий молиявий қийинчиликлар олдини олиш каби масалаларни муҳокама қиладилар.

Германия канцлери Ангела Меркел умимий қоидаларга амал қилмаётган давлатларга қарши кескин чоралар қўллаш чақириғи билан чиқди.

Ўтган ҳафта Европа иттифоқи раҳбарлари евроҳудудга аъзо давлатларни молиявий қийинчиликлардан ҳимоялаш мақсадида 750 миллиард евролик жамғарма ташкил этишга келишиб олдилар. Бугун Германия парламентининг ушбу жамғарма ташкил этилишини маъқуллаб чиқиши кутилмоқда.

Евроҳудуд етакчиларининг молиявий бўхронни олдини олишга уринаётганига қарамай жаҳон бозорида қимматли қоғозлар кўрсаткичлари ва евро қиймати тушишда давом этди.
XS
SM
MD
LG