Линклар

Тошкент ШҲТ йиғинига мезбонлик қилади


22 май куни Тошкентда Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғини ўз ишини бошлайди.

“Азия-Плюс” агентлиги тарқатган маълумотга кўра, Ташқи ишлар вазирлари июн ойида Ўзбекистон пойтахти Тошкентда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитига тайёргарлик кўриш масаласини муҳокама қиладилар. Айни пайтда Ўзбекистон томони ушбу ташкилотга раислик қилмоқда.

Вазирларнинг июн ойидаги саммит муҳокамасига қўйиладиган масалалар юзасидан бир қатор қонун лойиҳаларини маъқуллаши ҳам кутилмоқда.

Мустақил кузатувчилар фикрича, Тошкент йиғинида Ташқи ишлар вазирлари қўшни Қирғизистондаги вазиятни ҳам муҳокама қиладилар.
XS
SM
MD
LG