Линклар

Германия парламенти муҳим ҳужжатни маъқуллади


Германия парламенти қуйи палатаси молиявий бўҳрон кузатилаётган евро ҳудудига аъзо давлатларга ёрдам кўрсатиш учун ишлаб чиқилган дастурга Германия йирик маблағ ажратиши ҳақидаги таклифни маъқуллади.

Бу таклиф Бундестагнинг юқори палатаси томонидан тасдиқланиши кутилмоқда.

Европа Иттифоқи ва Халқаро валюта жамғармаси қарзга ботган евро ҳудуди давлатларига ёрдам кўрсатиш учун 750 миллиард евролик дастур ишлаб чиққан.

Эришилган келишувда Германия бу дастурга 150 миллиард евро маблағ ажратиши назарда тутилган.
XS
SM
MD
LG