Линклар

БМТ Бош котиби Туркияга борди


Истанбулнинг Бўғозичи университетида сўзлаган Бан Ки Мун Туркияни Арманистон ва Қибрис билан келишмовчиликни тезроқ бартараф қилишга чақирди.

Бош котиб Ливан ва Афғонистондаги халқаро тинчликпарвар кучлар таркибида Туркия ҳарбийлари фаол иштирок этаётгани, шунингдек, Эроннинг ядровий дастурини ҳал этиш борасида Анқара расмийлари воситачилигини алоҳида урғулади.

Бан Анқара расмийларини Арманистон билан дипломатик алоқалар ўрнатишга ва Қибрис яхлитлиги борасида 26 май куни БМТ хомийлигида ўтказиладиган сўзлашувлардан “унумли фойдаланиш”га чақирди.

Бан Ки Мун Сомалида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича шанба куни ўтказиладиган халқаро анжуманда иштирок этиш учун Туркияга келган.
XS
SM
MD
LG