Линклар

logo-print

Қирғизистонда янги Конституция лойиҳаси тақдим этилди


Қирғизистон муваққат ҳукумати 21 май куни мамлакатнинг янги Конституцияси лойиҳасини тақдим қилди.

Унда салоҳият президентдан Бош вазир зиммасига юклатилган.

Ҳужжатда Қирғизистон дунёвий давлат экани ва бир шахс фақат бир муддатга президент этиб сайланиш ҳуқуқига эга экани қайд этилган.

Янги Конституция лойиҳасида президентлик муддати 6 йил қилиб белгиланган.

Бундан ташқари ҳужжатда президент тўлиқ даҳлсизликка эга эмаслиги, агар мамлакат раҳбаир хизмат салоҳиятини суиистеъмол қилса ёки бошқа жиноятлар содир этса, президентлик муддати тугамасидан жавобгарликка тортилиши мумкин.

Қирғизистон янги Конституцияси лойиҳаси 75 аъзодан иборат бўлган конституциявий қўмита томонидан ишлаб чиқилган.
XS
SM
MD
LG