Линклар

Ҳиндистонда учқич қулади


Ҳиндистон жанубида рўй берган авиаҳалокат оқибатида 150дан ортиқ киши нобуд бўлди.

Маҳаллий расмийларнинг билдиришича, фожиада камида саккиз киши омон қолган. Хабарларга кўра, Air India авиакомпаниясига қарашли учқич Мангалор аэропортига қўнаётган маҳал, ҳозирча аниқланмаган сабабларга кўра, қўниш йўлакчасидан ўтиб кетган ва аэропорт яқинидаги ҳудудга қулаган.

Дубай-Мангалор йўналиши бўйича парвоз қилаётган учқич бортида 160та йўловчи ва олти нафар экиипаж аъзоси бўлган.

Айни пайтда воқеа жойида авиаҳалокат оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG