Линклар

Каримов Хитой Ташқи ишлар вазирини қабул қилди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 21 май куни Оқ саройда Хитой Ташқи ишлар вазири Ян Цзечини қабул қилди.

ЎзА агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ислом Каримов меҳмонни Ўзбекистонга ташрифи билан қутлаб, расмий Тошкент Хитой раҳбариятининг Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти фаолиятига қаратаётган эътибор ва аҳамиятини юксак қадрлашини таъкидлаган.

- Хитой халқ республикасининг халқаро нуфузи ва ШҲТнинг Тошкентда бўладиган тадбирларида кенг иштирок этиши ҳозирги замон жаҳон сиёсатида мазкур ташкилотнинг роли ва ўрнини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади,-деди, жумладан, Ислом Каримов.

Хитой Ташқи ишлар вазири ҳам қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги давридаги сай-ҳаракатлари туфайли мазкур ташкилотнинг халқаро майдондаги роли мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида таъкидлаган.

Оқ саройдаги учрашувда икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш ҳамда Хитой президенти Ху Цзинтаонинг Ўзбекистонга давлат ташрифига доир масалалар юзасидан фикр алмашилган.
XS
SM
MD
LG