Линклар

Медведев Каримовга сим қоқди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов россиялик ҳамкасби Дмитрий Медведев билан телефон орқали июн ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масаласини муҳокама қилди.

Кремл матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, давлат раҳбарлари мулоқот чоғида Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг 19-20 апрел кунлари Москвага қилган расмий сафари чоғида имзоланган келишувларнинг бажарилишига оид масалаларга ҳам тўхталиб ўтганлар.

Маълум бўлишича, президентлар мулоқоти Россия раҳбари Дмитрий Медведев ташаббуси билан ўтказилган.
XS
SM
MD
LG