Линклар

Клинтон хоним Хитой сафарини давом эттирмоқда


Хитой бўйлаб сафарини давом эттираётган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Шанҳайдаги World Expo кўргазмасига ташриф буюрди.

Ҳиллари Клинтон салкам 200 кишилик АҚШ делегациясига раҳбарлик қилмоқда. Кўргазмага келган хитойликлар билан учрашган Ҳиллари Клинтон икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик кўламини юқори баҳолади.

Хитойга сафар қилган АҚШ делегацияси ўзаро иқтисодий ва стратегик алоқаларни яхшилаш мақсадида расмий Пекин раҳбарияти билан музокаралар олиб бормоқда.

Сўзлашувлар чоғида Жанубий Корея денгиз кучларига қарашли кеманинг Сариқ денгизда чўкиб кетишига оид воқеанинг ҳам тилга олиниши кутилмоқда.

Расмий Сеул ҳарбий кеманинг чўкиб кетишида Шимолий Корея қўли борлигини тахмин қилмоқда. АҚШ ҳам Шимолий Корея ўз ҳаракатлари учун жавоб бериши шарт, деган фикрда.
XS
SM
MD
LG