Линклар

logo-print

Тошкентда ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари учрашди


Тошкентда Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғини бўлиб ўтди.

Йиғиндан сўнг қабул қилинган баёнотда ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашда ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олганликларини маълум қилдилар.

Ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, Қирғизистон суверенитетини қўллаб-қувватлашлари ва бу давлатга керакли ёрдам кўрсатишга тайёр эканликларини билдирганлар. Хабарларга кўра, Тошкент учрашувида Афғонистондаги вазият ҳам муҳокама қилинган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов, ўз навбатида, бугунги йиғин иштирокчилари ШҲТ сафига янги давлатларни қўшиш жараёнига оид лойиҳани ҳам маъқуллаганликларини билдирди.

ШҲТга Россия, Хитой, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон аъзо бўлган.

XS
SM
MD
LG