Линклар

Ҳалис потлаши қурбонлари сони 30 кишига етди


Ироқ полицияси Ҳалис шаҳрида содир этилган қўпорувчилик амалиёти қурбонлари сони 30 кишига етганини маълум қилди.

Бағдоддан 80 км узоқликда жойлашган Ҳалис шаҳри марказидаги гавжум бозорда жума куни машинага ўрнатилган бомба мосламаси ҳаракатга келтирилди. Ушбу портлашда, шунингдек 80 дан ортиқ фуқаро тан жароҳати олди.

Асосан суннийлар истиқомат қилувчи Ҳалис шаҳрида содир этилган ушбу ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

XS
SM
MD
LG