Линклар

logo-print

ШҲТ ташқи ишлар вазирлари Тошкентда учрашди


22 май куни Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

ЎзА агентлиги тарқатган хабарга кўра, унда Қозоғистон Давлат котиби, ташқи ишлар вазири Қанат Саудабаев, Хитой ташқи ишлар вазири Ян Цзечи, Қирғизистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Талант Макеев, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Тожикистон ташқи ишлар вазири Ҳамрохон Зарифий ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов иштирок этганлар.

Мажлисда, шунингдек, ШҲТ бош котиби Муратбек Иманалиев ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Ж. Жуманбеков иштирок этган.

Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси Ўзбекистон томони раислигида ўтказилган.

Тошкент учрашувида долзарб минтақавий ва глобал муаммолар, жаҳондаги вазият ривожининг асосий тенденциялари, шунингдек, Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, ШҲТ мавқеини янада мустаҳкамлаш каби масалалар юзасидан фикр алмашилган.
XS
SM
MD
LG