Линклар

Чагаев ғалаба қозонди


22 май куни Германиянинг Росток шаҳрида австралиялик Кали Миҳанга қарши рингга тушган Руслан Чагаев ўз рақибини енгиб, оғир вазндаги жаҳон чемпиони унвонига даъвогарлик қилиш ҳуқуқига сазовор бўлди.

Ўзбекистонлик боксчи эндиликда WBA версияси бўйича оғир вазндаги жаҳон чемпиони унвонига даъвогарлик қилиш ҳуқуқини қайта қўлга киритди.

12 раунд давом этган қизиқарли баҳс натижаларига кўра, ҳакамлар Руслан Чагаевни "мутлоқ ғолиб" деб топди.

Ҳозир WBA версияси бўйича чемпионлик қамарига буюк британиялик таниқли боксчи Девид Ҳей эгалик қилади ва шанба кунги ғалаба билан Руслан Чагаев ушбу қамарга бўлган асосий даъвогарга айланди.

31 яшар Чагаев 2008 йилда “Рус деви” лақабли Валуевни енгиши ортидан халқаро профессионал бокс оламида шуҳрат қозонган, аммо ўтган йили июн ойида украиналик Владимир Кличкога жангни ютқазганидан сўнг чемпионлик унвонидан маҳрум қилинган эди.
XS
SM
MD
LG