Линклар

Ҳиндистон: фожиа сабаблари ўрганилмоқда


Ҳиндистонда мамлакат жанубида шанба куни рўй берган авиаҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.

Air India авиакомпаниясига қарашли учқич Мангалор аэропортига қўнаётган маҳал, ҳозирча аниқланмаган сабабларга кўра, қўниш йўлакчасидан ўтиб кетган ва аэропорт яқинидаги ҳудудга қулаган. Ушбу авиаҳалокатда камида 158 киши киши нобуд бўлди, саккиз киши омон қолди.

Дубай-Мангалор йўналиши бўйича парвоз қилаётган учқич бортида 160 та йўловчи ва олти нафар экипаж аъзоси бўлган.

Айни пайтда расмийлар учқичнинг қора қутилари топилгани ва ундаги маълумотлар ўрганилаётганини билдирдилар.
XS
SM
MD
LG