Линклар

Тоғли Қорабоғ Миллий кенгашига сайловлар бўлиб ўтди


Интерфакс агентлигининг Тоғли Қорабоғ Марказий сайлов комиссиясига таяниб хабар қилишича, сайловчилар фаоллиги талаб қилинган 25 фоиздан ошган.

Якшанба куни Тоғли Қорабоғ ҳудуди бўйлаб 273 та сайлов участкаси очилган. Миллий кенгашдаги 33 та ўрин учун тўртта партия вакиллари ўзаро кураш олиб бордилар.

Аҳолисининг катта қисмини арманлар ташкил қилган Тоғли Қорабоғ ўтган асрнинг 90-йиллари бошларида Озарбайжондан ажралиб чиққан эди.

Айни пайтда Озарбайжон Марказий сайлов комиссияси Тоғли Қорабоғдаги сайлов мамлакат Конституцияси ва халқаро ҳуқуқ меъёрларига мутлоқ зид эканини билдирди.

ЕИ ҳам Тоғли Қорабоғдаги сайловни ноқонуний, дея атади.
XS
SM
MD
LG