Линклар

Сеул БМТ Хавфсизлик кенгашига шикоят қилмоқчи


Жанубий Корея Сариқ денгизда чўкиб кетган ўз ҳарбий кемаси билан боғлиқ масалани БМТ Хавфсизлик кенгаши муҳокамасига олиб чиқишини маълум қилди.

Сеул расмийларига кўра, мамлакат президенти Ли Мён Бак душанба куни қиладиган нутқида ушбу масалани тилга олишни режалаган.

Ўтган ҳафта Жанубий Корея ўз ҳарбий кемасининг чўкишига Шимолий Корея сувости кемасидан отилган ракета сабаб бўлган, деган ҳулосани эълон қилди. Бироқ расмий Пхенян ушбу иддаоларни инкор қилди.

Айни пайтда Хитой сафарини давом эттираётган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг Хитой расмийлари биалн ўтказадиган учрашувида Жанубий Корея ҳарбий кемаси билан рўй берган воқеани ҳам муҳокама қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG