Линклар

logo-print

Вашингтон "Бритиш петролеум"дан норози


АҚШ Мексика кўрфазида юз берган аварияни бир ойдан буён бартараф этолмаётгани учун Бритиш петролеум ширкатини кескин танқид қилди.

АҚШ ички ишлар вазири Кен Салазарга кўра, Бритиш петролеумнинг кўрфаздаги нефт қазиш платформаси бузилиши оқибатида сувга оқиб чиқаётган нефтни тўхтатиш учун белгиланган барча муҳлатлар ўтиб кетган.

Салазарнинг айтишича, агар яқин кунлар ичида аҳвол ўзгармаса, АҚШ ҳукумати Бритиш петролеумни аварияни бартараф қилиш ишларидан четлатади ва бошқа ширкатни жалб этади.

Платформадан нефтнинг оқиб кетиши Мексика кўрфази ҳамда АҚШнинг жанубий соҳилларида экологик вазиятга жиддий зарар етказди.
XS
SM
MD
LG