Линклар

Лоя жирға 29 майда эмас, 2 июнда бошланади


Афғонистонда 29 май куни бошлаш режалаштирилган вилоят ҳокимликлари вакиллари ва қавмлар оқсоқоллари анжумани – Лоя жирға яна бошқа кунга қолдирилди.

Мамлакатдаги вазият муҳокама қилиниши кутилаётган анжуманнинг очилиш муддати қилиб 2 июн белгиланди.

Анжуман ташкилий қўмитаси аъзоси Нажиб Аминнинг айтишича, муддатнинг кечиктирилиши вакилларнинг етиб келиши учун имкон яратиш мақсади билан боғлиқ.

Дастлаб Лоя жирғани ўтказиш май ойи бошларига белгиланган эди.

Толибон ҳаракати вакилларининг Лоя жирғада иштирок этиши кутилмаяпти.
XS
SM
MD
LG