Линклар

logo-print

Тоғли Қорабоғда парламент сайлови бўлиб ўтди


Озарбайжоннинг ўзини Бокудан мустақил деб эълон қилиб олган ҳудуди Тоғли Қорабоғда парламент сайлови бўлиб ўтди.

Ҳудуд Марказий сайлов комиссияси эълон қилган маълумотларга қараганда, сайлов ўтган деб ҳисоблаш учун етарли бўлган 25 фоизли давоматга эришилди.

Якшанба кунги сайловда Тоғли Қорабоғдаги 16 та сайлов ҳавзасида очилган 273 та овоз бериш участкаси ишлади.

Ереван шаҳрида 1 сайлов участкаси очилган.

Тоғли Қорабоғ парламенти – Миллий мажлисдаги 33 депутатлик ўрни учун 4 партия ўзаро курашди.

Кечаги сайлов Тоғли Қорабоғ ўзини Озарбайжондан мустақил деб эълон қилиб олганидан буён ўтказилган тўртинчи сайловдир.

Европа Иттифоқи бу сайловларни ғайриқонуний, минтақа билан боғлиқ можарони тинч йўллар билан ҳал қилишга ҳалақит берувчи омил, деб ҳисоблайди.
XS
SM
MD
LG