Линклар

Пекинда икки кунлик Хитой-Америка сўзлашувлари бошланади


АҚШ делегацияси етакчиси Ҳиллари Клинтонга кўра, бугунги сўзлашувлар кун тартибидаги асосий масалалар АҚШ-Хитой иқтисодий алоқалари ҳамда Эроннинг ядровий дастури масаласидир.

Томонлар, шунингдек, Шимолий Корея билан боғлиқ вазиятни ҳам муҳокама қилади.

Жорий йил мартида ҳарбий кемаси Сариқ денгизда ҳалокатга учраганидан сўнг Жанубий Корея Шимолий Кореяни қўпорувчиликда айблаган эди.

Вашингтон-Пекин муносабатларига кейинги вақтларда ўзаро иқтисодий алоқалардаги келишмовчиликлар, Хитой ҳукуматининг Google ширкати билан тортишуви ҳамда АҚШ билан Тайван ўртасида қурол-аслаҳа савдосига оид шартнома имзолангани раҳна солиб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG