Линклар

Канн кинофестивали совринлари топширилди


Якшанба оқшомида 63-Халқаро Канн кинофестивали совринлари топширилди.

Фестиваль бош соврини – "Олтин палма новдаси" таиландлик режиссёр Апичатпонг Верасетакуланинг "Аввалги ҳаётларини эслаётган Бунми амаки" филмига берилди.

Фестивал гран-присига француз режиссери Ксавье Бовуанинг "Худолар ва одамлар тўғрисида" филми лойиқ топилди.

"Энг яхши режиссер" соврини испан Элио Эрманога, "Эркак ролининг энг яхши ижрочиси" соврини Хавер Бардемга, "Аёл ролининг энг яхши ижрочиси" соврини Жюлетт Биношга насиб қилди.
XS
SM
MD
LG