Линклар

logo-print

Эйяфятлайокудл вулқони яқин вақт ичида сўниши мумкин


Исландиядаги вулқонни кузатаётган олимлар мана шундай фикрга келди. Уларнинг айтишича, вулқон кратеридаги ҳарорат Целсий бўйича 100 даражага тушган.

Вулқондан шу кунда кул эмас, буғ отилмоқда, холос.

Мазкур вулқоннинг уйғониши туфайли апрел ойи ўрталарида Европадаги кўплаб аэропортлар ёпиб қўйилган эди.

Вулқондан чиққан кул ва чанг зарралари учоқлар моторини ишдан чиқариб, ҳалокатга учратишидан қўрққан ҳаво йўллари ширкатлари парвозларни бекор қилиб, ўн миллионлаб доллар зарар кўрди.
XS
SM
MD
LG