Линклар

Теҳрон Вашингтонни маҳбусларни айирбошлашга чақирди


Эрон расмийлари фикрича, ўтган йилнинг июлида ҳибсга олинган АҚШнинг уч фуқароси "шубҳасиз айғоқчилардир", у Вашингтонни маҳбусларни айирбошлашга чақирди. Бу ҳақда Эрон разведка вазири Ҳайдар Мослаҳий баёнот берди.

АҚШнинг уч фуқароси Шейн Бауэр, Сара Шурд ва Жошуа Фетталлар 2009 йилнинг 31 июлида Ироқнинг шимолидан Эронга ўтганда қўлга олинган эдилар. Улар ҳозирда Эронинг Эвин қамоқхонасида сақланмоқда.

Маҳбусларга Эрон маъмурлари ўтган ҳафтада оналари билан учрашишга изн берди.

Америкалик сайёҳлар аввалига чегарани ноқонуний кесиб ўтганликда, кейинроқ айғоқчиликда айбландилар. Ўзларининг айтишича, Ироқ Курдистонини томоша қилиб юриб, Эронга тасодифан ўтиб қолган.

XS
SM
MD
LG