Линклар

logo-print

Совет армиясидан қолган минадан 5 киши нобуд бўлди


Афғонистоннинг шимоли-шарқидаги Каписа вилоятида юз берган портлашдан 5 киши – тинч аҳоли вакиллари нобуд бўлди.

Улар, мамлакат Ички ишлар вазирлиги тарқатган баёнотга қараганда, Совет қўшинидан қолган танкка қарши минага учраган.

Вазирликка кўра, фожеа шанба куни юз берган.

Совет давридан қолган минага маҳаллий деҳқонлар далага ишлов бераётган пайтда дуч келган.

XS
SM
MD
LG