Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:37

Бишкекда коммунистлар лидери тарафдорлари митинг ўтказди


Коммунистлар лидери Исҳоқ Масалиев парламент депутати бўлиб турган пайтда оммавий намойишларни чеклаш ҳақида қонун лойиҳаси муаллифларидан бири бўлганди.
Коммунистлар лидери Исҳоқ Масалиев парламент депутати бўлиб турган пайтда оммавий намойишларни чеклаш ҳақида қонун лойиҳаси муаллифларидан бири бўлганди.

24 май куни Қирғизистон парламенти биноси олдига мамлакат Коммунистлар партияси лидери Исҳоқ Масалиевнинг оқланишини талаб қилган 30 га яқин намойишчи йиғилди.


Бишкекдаги митингчилар Қирғизистон муваққат ҳукуматидан Исҳоқ Масалиев ишини холис кўриб чиқилишини талаб қилмоқдалар. Айни талаб билан улар мамлакат судларига ҳам мурожаат қилганлар.

- Ҳозирги пайтда фақат судлар легитим орган бўлиб турибди, шунинг учун биз уларга ҳам эртага шаҳар судида Исҳоқ Масалиевга жазо чорасини ўзгартириш юзасидан шикоят аризаси бўйича адолатли қарор чиқаришни сўраб мурожаат қилдик. Биз бу ерда олдимизга муваққат ҳукумат аъзоларидан ёки куч ишлатар тизим масъулларидан бири чиқмагунича тураверамиз. Биз бирор-бир тартибсизлик уюштириш ниятида эмасмиз. Бизнинг орамизда фақат аёллар, оқсоқоллар ва зиёлилар бор. Биз муваққат ҳукуматга адолатли тергов ўтказилишини сўраб Ўш вилоятидан 2000 киши ва Бишкекдан 700 киши номидан мурожаатнома топширганмиз, деди Исҳоқ Масалиевнинг рафиқаси Атиркул Нурматова.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон Коммунистлар партияси раҳбари Исҳоқ Масалиев 13-14 май кунлари оммавий тартибсизликлар уюштирганлик ва ҳокимиятни эгаллаб олишга уринганликда айбланиб, Давлат миллий хавфсизлик хизмати тергов ҳибсхонасига қамаб қўйилганди.

Митингчилар икки соат майдонда турганларидан кейин улар олдига Қирғизистон ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бўлўт Шерниязов чиқди.

У намойишчиларнинг талаби муваққат ҳукумат аъзоларига етказилишига, Исҳоқ Масалиев иши холисона кўриб чиқилишига қўлдан келганча ёрдам беришини айтиб, митингчилардан тарқалишни илтимос қилди.

Шундан сўнг Коммунистлар партияси лидери тарафдорлари тарқаб кетдилар.


Айни пайтда куни кеча Россия ва Ўзбекистон президентлари телефон орқали Қирғизистонда юзага келган вазиятни муҳокама қилганлари маълум бўлди.

Россия оммавий ахборот воситаларининг хабар қилишича, ўтган ҳафта охирида икки мамлакат президенти Марказий Осиёдаги, хусусан, ҳалигача таранг қолаётган Қирғизистондаги вазиятни муҳокама қилганлар.

Россия томони ташаббуси билан ўтказилган суҳбатда Медведев Москва Қирғизистонга қўшимча инсонпарварлик ёрдами юбориши ҳақидаги масалани кўриб чиқаётганини билдирган.

- Биз Қирғизистонга пул, нефт ва дон маҳсулотлари шаклида инсонпарварлик ёрдами юборишга қарор қилдик. Ҳозир биз бу ёрдам ҳажмини кўпайтириш ва муддатини узайтириш ҳақидаги масалани кўриб чиқмоқдамиз, дея маълум қилди Россия бош вазири Владимир Путин икки мамлакат президентлари сўзлашувидан кейин.

Шунингдек, Россия бош вазири Қирғизистон сайлов ўтказиш зарур эканини таъкидлади.

- Биз бугунги кундаги (Қирғизистон) расмийлари машруълашуви дунёда тан олинган одатий тартиб – сайловлар йўли билан тасдиқланишидан манфаатдормиз, деди Владимир Путин.

Россия бош вазири Қирғизистон раҳбарияти айни пайтда бу сайловларга тайёргарлик кўраётганини, бу уринишларни Москва олқишлашини билдирди.
XS
SM
MD
LG