Линклар

logo-print

Пхеньян босим остида қолди


АҚШ Шимолий Корея билан савдо алоқалари ва денгиз қатновини тўхтатишга оид расмий Пхеньян қарорини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Бунга Сариқ денгизда 26 март куни Жанубий Корея ҳарбий кемасининг чўктириб юборилиши сабаб бўлди.

Жанубий Корея ўз ҳарбий кемасининг чўкишига Шимолий Корея сувости кемасидан отилган ракета сабаб бўлган, деган ҳисоботни эълон қилди.

Оқ уй маъмурияти Сеул айбловларини холис, дея атади. Президент Барак Обама, ўз навбатида янгидан рўй бериши мумкин бўлган агрессия ҳолатлари олдини олиш мақсадида АҚШнинг Шимолий Кореяга нисбатан ҳарбий стратегияси қайта кўриб чиқилиши лозимлигини таъкидлади.

Хитой сафарини давом эттираётган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон расмий Пекинни Шимолий Кореяни жиловлаш борасида қилинаётган ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга чақирди.

Шимолий Корея эса Сеул айбловларини инкор қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG