Линклар

logo-print

Тбилиси-Москва ҳаво қатнови тикланмоқда


Бугундан бошлаб Россия ва Грузия ўртасида ҳаво қатновлари вақтинча қайта тикланмоқда.

Озодлик радиоси мухбирига кўра, Грузия ҳаво йўллари авиаширкати 24 майдан Москва ва Россиянинг яна иккита шаҳрига чартер рейслари амалга ошира бошлайди.

Икки давлат ўртасидаги ҳаво қатнови 2006 йил Россия-Грузия муносабатларининг совуқлашиши ортидан тўхтатилган эди. 2008 йилда ўзаро ҳаво қатнови қайта тикланган, бироқ август ойида Жанубий Осетия атрофида юзага чиққан ҳарбий можаро туфайли ҳаво қатновлари қайтадан тўхтатилган эди.
XS
SM
MD
LG