Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:23

Постдаги ГАИчи – тинчлик индикатори


Банкомат отлиқ бу ғўдайган темир матоҳнинг ижтимоий тарангликка ўта таъсирчанлигини аввал билмаган эканман.
Банкомат отлиқ бу ғўдайган темир матоҳнинг ижтимоий тарангликка ўта таъсирчанлигини аввал билмаган эканман.

Сарлавҳани ўқиб, юзингиз буришиб кетмадими? Агар бунга бевосита ўзим гувоҳ бўлмаганимда, бунақа сарлавҳани ўйлаб топганни сизга қўшилиб “сўз-ла сийлаган” бўлардим.



Хуллас, несинча таъбир билан айтганда, ҳар бир ҳолатнинг ўз индикатори бўлгани каби тинчликнинг ҳам индикатори бўларкан. Буни бир неча кундан бери Ўш кўчаларини кезиб юрганимда пайқадим.

Айтайлик, кўчада ГАИ ходими турибдими - бугун шаҳарда тинчлик деб билаверинг. Авваллари ГАИ ходимини кўрсам, “бўлар-бўлмас баҳона билан тўхтатиб, таъбни тирриқ қилмайсайди”, дея ғижинардим. Ҳозир бу шоввозларни кўрсам, анчадан бери дийдорлашмаган оғайнимни учратиб қолгандек қувонадиган бўлдим. Жарима солсаям, “техник кўрикдан ўтдингизми?” дея салмоқласаям майли ГАИчи. “Борингга шукур, шоввоз, туравер шу ерда” дегим келади унга. Нега деганда, кейинги кунларда “дарахтнинг учи сал қимирласа”, бу олатаёқли тартиб посбонлари қаерларгадир сингиб кетадиган одат чиқарган.

Нисбатан осойишталикнинг яна бир индикатори - банкоматларнинг ишлаб туриши. Банкоматлар устида “узр, оғайни” каби ёзувли шапалоқдай қоғоз ёпиштирилганини кўрсангиз, билингки, бугун шаҳар ҳавосига саросима атомлари аралашган.

Агар банкомат чеклови уч баробар қисқартирилган бўлса (ўзи одатий кунлардаям чекланган миқдорда пул беради бу валламат банкомат) ва пулларни майда купюраларда бераётган бўлса, хатарли кунлар яқин.

Чеклов одатий кунлардагидек бўлса (масалан, 300 доллар атрофида пул ололсангиз), демак, чор-атрофда осойишталик ҳукм сурмоқда.

Яна бир индикатор - дўкондорларнинг ўз иш жойида бўлиши. Шаҳар дўконларида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилаяптими – хотиржам бўлаверинг, “Бағдодда ҳаммаёқ тинч”.

Аввал дўкондаги ёзувли тахталарга мутлақо эътибор бермасдим. Шу кунларда “Ёпиқ” деган ёзув кўзимга хунук кўринадиган бўлган.

“Яна бир индикатор” дея давом этсам, эзмалик бўлиб кетар...

Хуллас, сўз сўнгида айтарим: кўчангиздан хира ГАИ ходимларию шиғиллаб ишлаб турган банкоматлар аримасин.
XS
SM
MD
LG