Линклар

Пекин юан қийматини қайта кўриб чиқмоқчи


Бугун Пекинда Хитой ва АҚШ расмийларининг икки кунлик юқори даражали сўзлашувлари бошланди.

Ушбу сўзлашувлар чоғида Хитой президенти Ху Цзинтао ўз давлати ички талабни барқарорлаштириш ҳамда мамлакат пул бирлиги юан қийматини қайта кўриб чиқиш ва ушбу соҳада изчил ислоҳотлар олиб бориш ниятида эканини эълон қилди.

- Биз ички истеъмол ва ички талаб кўламини кенгайтириб, ташқи савдони барқарор ва соғлом муҳитда ривожлантириш томон ҳаракат қиламиз ҳамда протекционизмнинг ҳар қандай кўринишига қарши чиқиш ниятидамиз. Хитой, шунингдек, ўз пул бирлиги юан қийматини қайта кўриб чиқиш борасидаги ислоҳотларни аста секин амалга ошира бошлайди, деди Хитой президенти.

Айни пайтда АҚШ Молия вазири Тимоти Гайтнер Пекин раҳбариятини савдо тўсиқларини бартараф этиш ва глобал иқтисодни барқарорлаштириш борасида АҚШ билан яқиндан ҳамкорлик қилишга чақирди.

Вашингтон расмийларига кўра, Хитой раҳбарияти мамлакатда ишлаб чиқарилган махсулотларнинг жаҳон бозорида арзонроқ сотилишини таъминлаш мақсадида юан қийматини сунъий тарзда паст даражада ушлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG