Линклар

АҚШ ракеталари Полшага етиб келди


АҚШ расмийларига кўра, Patriot ракета мосламалари ва юзга яқин америкалик аскар Полшага етиб келган.

АҚШ нинг Полшадаги элчихонаси матбуот вакили Эндрю Пол сўзларига кўра, Patriot ракета мосламалари ва ҳарбийлар 23 май куни Полша шимолидаги Мораг шаҳри яқинидаги базага келиб жойлашган. Мораг Россиянинг Калининград ўлкасидан 60 км узоқликда жойлашган.

Расмий Москва АҚШ ракеталарининг ўз чегарасига яқин ҳудудда жойлаштирилишига қарши чиқиб, Вашингтоннинг бу борадаги ҳаракатларини кескин танқид қилган.

Айни пайтда АҚШ расмийларига кўра, америкалик ҳарбийлар келаси икки йил давомида Полша аскарларига Patriot ракета мосламаларидан фойдаланишни ўргатади.
XS
SM
MD
LG