Линклар

Тошкент офисидан "Эзгулик" архиви ўғирланди


Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг хабар қилишича¸ гуруҳнинг Тошкентдаги офисидан жамиятга тегишли компьютер қаттиқ диски номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган.

- 24 май куни бизнинг ходимларимиз марказий бошқарувнинг идораси бўлмиш Тошкентдаги Навойи кўчасида жойлашган офисга кирганларида эшик очиқ бўлганлиги лекин бино эгалари томонидан муҳрланганига гувоҳ бўлганлар. Муҳрни бузиб ичкарига кирганларида хонанинг ўртасида бизнинг иш компьютеримиз сочилиб ётгани, унинг ичидан архивлар жойлашган винчестер ва қаттиқ диск олиб кетилгани аниқланган. Бу ҳақда ходимларимиз милиция органларига мурожаат қилишган. Милиция участкаси яқин бўлганига қарамай, ички ишлар бошқармаси ходимлари воқеа жойига икки ярим соатларда етиб келишган, деди “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Васила Иноятова Озодлик билан суҳбатда.

Иноятова сўзларига кўра, офисда бўлган бошқа ҳужжатларга қўл урилмаган ва айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
XS
SM
MD
LG