Линклар

logo-print

Эрон АЭХАга мактуб йўллади


Эрон ҳукумати мамлакат ихтиёрида бўлган уранни қайта ёнилғига айлантириш учун Туркияга юборишни назарда тутган келишув хусусида Атом энергияси халқаро агентлигига расман мактуб йўллади.

БМТ қошидаги агентлик ҳам Теҳрон номидан мактуб олганини расман тасдиқлади.

Мазкур келишув ўтган ҳафта Теҳронда Бразилия ва Туркия етакчилари воситачилигида имзоланган эди. Битимга мувофиқ, Эрон келгуси бир ой ичида 1200 килограмм кам тўйинтирилган уранни Туркияга юборади ва бунинг эвазига камроқ миқдорда бойтилган уран тиббий мақсадларда ишлатиш учун Теҳронга қайтариб берилади.

Атом энергияси халқаро агентлиги Эрон мактубини муҳокама қилиш учун АҚШ, Россия ва Франция расмийларига йўллашини билдирди.

Ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронга қарши янги санкциялар жорий этиш ҳаракатида бўлган Ғарб давлатлари Туркия ва Бразилия воситачилигида эришилган янги битимни шубҳа остига олмоқдалар.

Қўшма Штатлар Эронга қарши санкциялар кучайтирилишини назарда тутувчи резолюция лойиҳасини БМТ Хавфсизлик Кенгашига тақдим этди.

XS
SM
MD
LG