Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:46

Эркин микрофон - Ўзбекистонда Руслан Чагаевни тилга олиш тақиқланган


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

Чагаевнинг сўнгги жангни Ўзбекистон байроғи ва гимни билан бошлаб¸ уни ғалаба билан якунлагани ҳам бу тақиқни буза олмади.


“Руслан Чагаев ўзбекистонлик эмас, осиёлик боксчи эмиш...”


дейди Самарқанд вилоятининг Ургут туманидан бўлган Омонулло ака:

Омонулла ака: Кечаги эшиттиришингизни эшитиб қолган эдим. Бир оғиз раҳмат демоқчи эдим. Руслан Чагаев бўйича айтдингизку. Кейин мен Машъалда эшитиб қолган эдим. Машъалда айтмадида Руслан Чагаев деб. Осиëлик боксчи деса бўладими. Жаҳлим чиқиб кетдида мени.

Озодлик: Машъалда осиëлик боксчи дедими?

Омонулла ака: Осиëлик боксчи австралиялик боксчини мағлубиятга учратди дедида. Ўшани Руслан Чегаев деб айтса¸ ҳеч ким ҳеч нарса демас эдику.

Озодлик: Ўзбекистоннинг телевидение¸ радиолари айтмадими?

Омонулла ака: Йўқ¸ йўқ. эшитганимиз йўқда. Эшитганимиз йўқ. Шунга жуда хурсанд бўлиб сизга телефон қилиб "раҳмат" демоқчи эдимда.

Озодлик: Демак¸ Руслан Чагаевнинг ғалабаси тўғрисида Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ҳеч нарса демади.

- Йўқ. Руслан Чагаев демадида¸ осиëлик деди. Кулгили бўлдида жуда. Осиëлик боксчи австралиялик боксчини мағлубиятга учратди деса бўладими¸ дейди Омонулла ака.


“Ўнта бўлса ўрни бошқа...”

Қорақалпоғистондан сим қоққан навбатдаги суҳбатдошимиз "Эркин микрофон"нинг Келажаги йўқ давлатда бола туғишга нима бор? деб номланган дастурига муносабат билдирар экан, ўзбекистонлик аёллардан турмуш қийинчиликлари деб туғишни камайтирмасликни сўради:

- Мен Раъно деган аëлнинг гапини эшитгандимда сизлардан. Энди у аëл “Мен умуман туғмайман. Унақа¸ бунақа” деб гапираяпти. Энди мусулмон аëл бўлса¸ туғиши шарт бўлади. Туғмаслигимнинг сабаби Ўзбекистоннинг келгуси йўқ¸ унақа¸ бунақа. Энди ҳар доим келгуси бўлмай турмас. Яхши бўлиб кетар. Фарзанд қолдириш ҳаммамизнинг бурчимизку ахир. Шундай эмасми?

Озодлик: Шундай. Сиз энди аëллар туғсин¸ деб маслаҳат берасизда-а?

- Албатта. Туғсин¸ деяпман. Туғса¸ орқасида битта одам қоладику эртага эслайдиган. Энди дунë дунë бўлиб қачон адолат бўлган?

Озодлик: Ўнта бўлса ўрни бошқа¸ қирқта бўлса қилиғи¸ денг.

- Ҳа отангизга раҳмат. Қийинчилик қачон бўлмаган? Ҳар доим бўлган. Фарзанд ўстириш ҳаммамизнинг бўйнимиздаги вазифамиз. Оқтиқ (невара) кўриш¸ човлиқ (эвара) кўриш. Шуни айтмоқчи эдим¸ дейди қорақалпоғистонлик суҳбатдош.


“Ўзбекларни мухолифат ҳимоя қилсин”

дейди “Россияда ўзбекча гапириш хатарли бўлиб қолди” эшиттиришига муносабат билдирган тошкентлик Ғофир ота:

Озодлик: Ассалому алайкум.

Ғофир ота: Ваалайкум ассалом ука. Яхшимисиз?

Озодлик: Раҳмат.

- Кеча Россияда калтакланган болалар ҳақида бердингларку. Шу болани икки марта қайтариб берди. Бунақалар кўп бўлаяпти¸ менимча. Ўзбекистон ҳукумати¸ энди вақти йўқми¸ гражданларини ҳимоя қилмайди. Шунга оппозициядаги партиялар борку¸ масалан Бирлик бор¸ Эрк бор¸ Озод деҳқонлар бор¸ шулар Россияда юртдошларимизни ҳимоя қиладиган¸ мана бу ерда борку Эзгулик¸ шунга ўхшаган жамиятлар очса бўлмайдими. Кеча ҳам “Тожикларники бор¸ жуда кучли” деди ўрис аëл. “Тожикларники жуда кучли ишлаяпти” деди. Нимага биз қила олмаймиз? Оппозиция фақат властни олиш учун курашадими? Халққа яхшилик қилиш керакку барибир. Ўзим шуни кўп ўйлаб юрардим. Мен кеча эшитиб жуда ҳаяжонланиб кетдим. Бу болаларни уриб ҳеч ким уларни эшитмайди¸ элчихонага борса¸ эшитмайди. Оппозицияга шу саволим бор эди. Россия демократикроқ мамлакат. У ëқда очиқроқ бўладику. Менинг гапим шу эди¸ дейди Ғофир ота.


“Танқидни чидаганга чиқарган”

дейди ғаллаороллик Набижон ака.

- Эрталаб бир эшиттиришни эшитиб қолдим. Бир аëл аëлларни бичиш тўғрисида гапирган эди. Кейин биттасининг “Буни Озодлик уюштирган. У қилган” деган гапларининг охирроғини эшитиб қолдимда мен. Бу мутлақо ахмоқ одамларнинг гапи эмасми? Озодлик шунча халқ учун хизмат қилиб турсада¸ яна Озодликка туҳмат қилса. Бечора ўзбек халқи дардини кимга айтишни билмасдан¸ ноилож сизларга ўша ëқларга телефон қилаяптию. Дардини айтаяпти. Адолат бўладими¸ бўлмайдими¸бизда шу танқидни кўтара олмайдида. Танқид бу келажакнинг мевасику. АҚШнинг собиқ президенти Роналд Рейгандан “Сизнинг иккинчи маротаба сайланишингизга ким сабабчи бўлди?” деб сўрашса¸ журналистларга қараб “Сизлар сабабчи бўлдиларинг. Сизлар менинг айбимни айтавердиларинг. Мен айбимни тузатиб иккинчи марта сайландим” деган экан. Ҳалиги бичиш тўғрисида гапирган опамиз жуда чиройли гапирди. Юраги тўлиб гапираяпти. Бунга энди тескари муомала қилаяптида “уюштирдиларинг” деб. Ўша айтган оғайнимизга “Озодликнинг бундан бошқа иши йўқми?” демоқчиман. Шунча қийналиб шунча эшиттириш бериб ëтибди қаëқлардан маълумот тўплаб. Яна туҳмат қилса Озодликка. Мен бу инсонни нима деб аташни билмаяпманда¸ дейди Набижон ака.

****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG