Линклар

logo-print

Россия: беш ой ичида 16 киши тақирбошлар қурбони бўлди


2010 йил бошидан буён Россия бўйлаб миллий нафрат асосида содир этилган ҳужумлар оқибатида 16 киши нобуд бўлди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Москва бюроси раҳбари Александр Броднинг Интерфакс агентлигига билдиришича, сўнги беш ой давомида Россия ҳудуди бўйлаб миллий нафрат асосида 70та ҳужум содир этилган ва оқибатда 80 киши турли тан жароҳати олган.

Алексадр Броднинг билдиришича, миллий нафрат асосида содир этилган ҳужум қурбонлари орасида Қирғизистоннинг икки фуқароси ва бир ўзбек ҳам бор.

Ҳуқуқ фаоли сўзларига кўра, бу ҳужумлар асосан пойтахт Москва ва Москва вилоятида содир этилган.
XS
SM
MD
LG