Линклар

Афғонистонда зўравонликлар давом этаётир


Афғонистонда давом этаётган зўравонликлар оқибатида тинч аҳоли вакилларидан камида саккиз киши нобуд бўлди.

Мамлакат Ички ишлар вазирлиги тарқатган хабарга кўра, Фараҳ вилоятида йўловчи автобуси портлатиб юборилган. Оқибатда беш киши нобуд бўлган, камида саккиз нафар йўловчи тан жароҳати олган.

Якшанба куни эса Фарёб вилоятида содир этилган ҳужумда тинч аҳоли вакилларидан уч киши, жумладан, вояга етмаган бола нобуд бўлган.

Шу куннинг ўзида тўрт фуқаронинг қуролланган номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилгани ҳам хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG