Линклар

ҲРУ Тошкентни шаффоф текширув ўтказишга чақирди


- Ўзбекистон ҳукумати Инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамияти компютери қаттиқ диски ўғирланиши юзасидан тўла ва шаффоф текширув ўтказиши, унинг эгасига қайтарилишини кафолатлаши ва айбдорларни жавобгарликка тортиши керак, дейилади халқаро Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти душанба куни тарқатган баёнотда.

"Эзгулик" жамиятига қарашли компютернинг қаттиқ диски ташкилот идорасидан ўғирлангани 24 май куни маълум бўлди.

- Компютернинг ичидан архивлар жойлашган винчестер ва қаттиқ диск олиб кетилганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда бизнинг ходимларимиз милиция органларига Тошкентдаги Шайхонтоҳур тумани Ички ишлар бўлимига қўнғироқ қилишган¸ чақиришган, деди душанба куни Озодликка “Эзгулик” раҳбари Васила Иноятова.

Ташкилот раҳбарига кўра, ўғрилар бошқа нарсаларга тегмаган – компютер дискинигина олиб кетган.

Инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамияти 2003 йили таъсис этилган ва расмий қайддан ўтказилган ташкилотдир.

XS
SM
MD
LG