Линклар

Ўзбекистон Тожикистон билан чегарасини ёпиб қўйди


Ўзбекистонлик дипломатларнинг 24 май куни билдиришларича, Ўзбекистон-Тожикистон чегарасидаги “Дўстлик” пункти ёпиб қўйилган ва бунга Тожикистонда болалар орасида полиомиелит тарқалаётгани сабабдир.

Чегарадан дипломат паспорти бор фуқаролар, учинчи мамлакатлар фуқаролари, расман тасдиқланган телеграммалари мавжуд Ўзбекистон ва Тожикистоннинг дафн маросимига бораётган фуқароларигина ўтиши мумкин.

Тожикистондаги манбаларга кўра, чегарадаги ўтказиш масканлари ёпилганига 10 кундан ошган.

Хабарларга қараганда, шу кунларда Ўзбекистондан Тожикистонга юк вагонларини ўтказиш яна тўхтаб қолган.
XS
SM
MD
LG