Линклар

Обама Пекин билан "яқинроқ ҳамкорлик" тарафдори


АҚШ президенти Барак Обама Вашингтон ва Пекинни жаҳон савдосида мувозанатни кучайтириш учун иқтисодий соҳада яқинроқ ҳамкорлик қилишга чақирди.

Америка президентининг бу чақириғи Пекинда ўтаётган АҚШ ва Хитой учрашувига йўллаган мурожаатномасида янгради.

24 май куни Пекинда олий даражадаги АҚШ – Хитой сўзлашувлари бошланди.

Пекинга сафар қилган АҚШ делегациясига Давлат котиби Ҳиллари Клинтон етакчилик қилмоқда.

Давлат котибига кўра, сўзлашувлар кун тартибидаги асосий масалалар АҚШ-Хитой иқтисодий алоқалари ҳамда Эроннинг ядровий дастури масаласидир.

XS
SM
MD
LG