Линклар

Эронлик кинорежиссёр судгача ҳибсдан озод қилинди


Эрон маъмурлари таниқли кинорежиссёр Жаъфар Паноҳийни гаров эвазига ҳибсдан озод қилди. Бу ҳақда Теҳрон шаҳри бош прокурори маълум қилди.

Прокурорнинг айтишича, Паноҳийга қўйилаётган айбловлар бекор қилингани йўқ ва унинг иши судга оширилади.

Паноҳий март ойида ҳибсга олинган ва у ҳукуматга қарши фаолиятда айбланган эди. Режиссёрнинг ўтган йил ёзида, президент сайловидан кейин бўлиб ўтган норозилик акциялари тўғрисидаги филми, маъмурлар фикрича, ҳокимиятга қарши қаратилган амалдир.

Паноҳий якшанба куни якунига етган Халқаро Канн кинофестивали жюриси таркибига киритилган эди, бироқ ҳибсда бўлгани сабабли Францияга бора олмади.

Бир ҳафта олдин режиссёр ҳибсхонада очлик эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG