Линклар

Ироқ парламенти депутати ўлдирилди


Ироқ шимолидаги Мўсул шаҳрида йирик сиёсий арбоб номаълум шахслар томонидан ўлдирилди.

Башар Ҳамид ал-Ғрайдий собиқ бош вазир Ийяд Алавий етакчилигидаги "Ал-Ироқия" сиёсий блогидан мамлакат парламенти депутатлигига сайланган эди.

Сунний мусулмонлар қўллаб-қувватлаган "Ал-Ироқия" блоги парламент сайловида биринчи ўринни эгаллаган.

Сайлов ўтганига 2,5 ой бўлди. Бироқ янги ҳукуматни тузиш юзасидан сўзлашувлар ҳануз давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG