Линклар

Михаил Касянов судда кўрсатма берди


Россия собиқ бош вазири, мухолифатдаги сиёсатчи Михаил Касяновнинг фикрича, Михаил Ходорковский ва Платон Лебедевнинг устидан ўтказилаётган судлов ортида сиёсий сабаблар мавжуд.

Бу фикрини Касянов Москвада ўтаётган суд мажлисида гувоҳ сифатида кўрсатма бераётган чоғда билдирди.

Ходорковский ва Лебедев молиявий жиноятлар содир этганликда айбдор деб топилиб, 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Шу кунларда давом этаётган суд жараёнида эса собиқ ЮКОС ширкати раҳбарлари нефт ўғирлаганликда ҳамда пул ювганликда айбланмоқдалар.
XS
SM
MD
LG