Линклар

logo-print

Сколари Бунёдкорни тарк этмоқчи


Луиз Фелипе Сколари Ўзбекистоннинг “Бунёдкор” футбол клубини тарк этиб, Европа ёки Бразилиядаги командаларидан бирида ишлаб учун қайтиш ниятида. Бу ҳақда “Бунёдкор” бош мураббийсининг ўзи Reuters агентлигига берган интервюсида билдирди.

Сколарига кўра, “Бунёдкор” клуби мутасаддилари харажатларни қисқартириб, бразилиялик мураббий билан тузилган шартномани муддатидан аввал бекор қилмоқчи.

Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига Ўзбекистон президентининг тўнғичи Гулнора Каримова ҳомийлик қилиши айтилади.

2009 йилнинг 1 июлидан бошлаб “Бунёдкор”га мураббийлик қила бошлаган Сколари Ўзбекистон клуби билан 18 ойга шартнома имзолаганди.

Португалияда чиқувчи "Futebol Finance" нашри ўтган йили "Бунёдкор" футбол клуби ўз бош мураббийси Сколарига бир мавсумда 16 миллион евро ҳақ тўлагани ҳақида хабар тарқатганди.
XS
SM
MD
LG