Линклар

Туркияда россиялик сайëҳлар нобуд бўлди


Туркиянинг Анталия минтақасида содир бўлган автоҳалокат оқибатида 16 нафар россиялик сайëҳ нобуд бўлди, 25 нафари жароҳатланди.

NTV телеканали туристлар билан тўла автобус олти метр баландликдаги кўприкдан дарёга қулаганини тасвирловчи лавҳани намойиш қилди.

Анталия вилояти ҳокими ўринбосари Меҳмет Сулаймон қутқарувчилар ўлган ва жароҳатланган туристларни олиб чиқиш учун бор имкониятни ишга солаётганини айтди.

Автобус россиялик туристларни Алания курортидан Денизли шаҳри яқинидаги Памуккале шаршарасига олиб кетаётган пайтда жарликка қулаган.

NTV телеканалининг маҳаллий расмийларга асосланиб билдиришича, ҳалокат автобусни бошқараётган ҳайдовчи ухлаб қолгани оқибатида содир бўлган.

Ҳар йили Туркияга 3 миллион россиялик дам олиш учун боради.
XS
SM
MD
LG