Линклар

logo-print

Шимолий ва Жанубий Корея муносабати кескинлашмоқда


Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ир мамлакат ҳарбийларини жанговор ҳозирлик ҳолатига келтириш ҳақида буйруқ берди.

Бу ҳақда Жанубай Кореянинг Yonhap ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Март ойи охирида Жанубий Кореяга қарашли ҳарбий кема чўкиши оқибатида 46 нафар матрос нобуд бўлди ва Сеул расмийлари мазкур фожеада Шимолий Кореяни айбламоқда. Шу муносабат билан Пхенянга қарши санкциялар жорий қилганидан сўнг икки корейс давлати ўртасида вазият кескинлашди.

Жанубий Корея президенти Ли Мён Бак бу масалани БМТ Хавфсизлик кенгаши муҳокамасига қўйишини билдирди.

25 май куни Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Жианг Йу томонларни оғир-босиқ бўлишга чақирди.

- Биз диалог қарама-қаршиликдан, илиқ муносабат кескин муносабатдан яхшироқ эканига ишонамиз. Биз томонлар оғир-босиқ бўлишига ва масалани кескинликни кучайтирмай ҳал этишига чин дилдан умид қиламиз, деди Хитой расмийси.

Айни пайтда Жанубий Корея ўз ташвиқот эшиттиришларини Шимолий Кореяга қайта узата бошлади.
XS
SM
MD
LG